Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди

20.08.2024 18:08:13

Ўзбекистонда ижтимоий адолат принципига амал қилиш, ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож, биринчи навбатда, жисмоний имконияти чекланган одамларга тўлақонли ҳаёт кечириш учун шароит яратиш масаласи давлатимиз  раҳбарининг доимий диққат марказида турибди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти, ҳукумати томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёт сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Биз буни янгиланган Конституциянинг 57-моддасида  ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилгани мисолида ҳам кўришимиз  мумкин. Давлатимиз  томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга касб-ҳунар ўргатиш, таълим бериш, бандликни таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайлов дастурида  ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини тартибга солиши , шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш алоҳида урғу берилган.

Бугун “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда партиянинг  “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳридаги “Сайқал”МФЙ да жойлашган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибидаги 15- ихтисослаштирилган  мактабгача таълим  ташкилотида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов ташкилотда   тарбияланаётган  болажонларга  ўйинчоқлар тўпламларидан иборат совғалар топширилди. Мактабгача таълим  ташкилотида  ҳозирги кунда 59 нафар , 2-7 ёшгача бўлган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар  тарбияланмоқда, бугунги тадбирда болажонларимизга кўрсатилган меҳр саховатдан болаларимизга  олам-олам қувонч кириб борди,тадбир ташкилотчиларига алоҳида ўз миннатдорчилигимизни билдираман,шундай  саховатпеша инсонларнинг жамиятимизда    кўплиги кишини хурсанд қилади- Мактабгача таълим  ташкилоти   раҳбари  Гулчеҳра Эшонқулова.

Тадбир давомида  Мактабгача таълим  ташкилоти   тарбиячиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Шундай саховат ишларини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзиш  ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз ҳисобланади.

 

“Адолат” СДП 
Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+