Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

14.02.2022 13:02:26

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи кўзи ожизлар мактабида таҳсил олаётган қарийб 300 га яқин ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни фикр-мулоҳазаларини, таклифларини тинглагани, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан бирма-бир танишганликлари барчани бирдек манзур бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг кўзи ожиз болалар мактабига ташрифи чоғида айтган сўзлари нафақат мактаб тарбияланувчиларининг балки кўплаб инсонларнинг қалбини тўлқинлантириб юборди.

«Шундай қарор қабул қиламизки, аввало мактабларнинг ўзида ўқувчилар касбга ўргатилади. Ҳар бир олийгоҳда, ташкилотда кўзи ожиз инсонлар учун алоҳида ўринлар бўлади. Бу соҳадаги энг катта қийинчиликлардан бири - мактабгача таълим. Шунинг учун ҳар бир мактаб-интернат ёнида боғча ҳам қуриш керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Имконияти чекланган инсонларга нисбатан ногирон деб эмас, балки ҳамма одамлар сингари жамиятимизнинг ажралмас бир қисми деб қаралаётгани қувонарли хол. Улар юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганлиги, мусиқа, санъат, спорт мусобақаларида юртимизда нафақат балки жаҳонда ҳам юксак марраларни эгаллаб келаётганлиги, жамиятимизда инсон қадр-қиммати йилдан-йил юксалиб бораётганининг яққол исботидир.

Тозагул Холиқова.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+