Хитой Халқ Республикаси Комунистик партиясининг Марказий қўмитаси ва Хитой элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

27.10.2022 12:10:28

26 октябрь куни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати биносида Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сиёсий бўлими мудири ва ХХР Коммунистик партия Марказий қўмитасининг халқаро бўлими ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб йиғилишда партия фаолияти ва унинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.

Жаноб Цю Синкай Ўзбекистон Республикаси сиёсий партиялари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши учун барча имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ХКПнинг Халқаро бўлими бутун дунё бўйлаб 600 дан ортиқ партия ва сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётганлиги ҳақида маълумот берилди. Мулоқот доирасида кейинги йилларда Ўзбекистон сиёсий партияларининг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси билан конструктив ўзаро ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.

Учрашув якунида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва «Адолат» СДП ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+