Янгиликлар 1428
Ҳисобот даври танқидий таҳлил қилинди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиалида партия Хоразм вилоят Кенашининг IV- Пленум йиғилиши бўлиб ўтди.
Пленумда Кенгаш аъзолари, партия фаоллари, БПТ раислари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида “Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти ҳамда
2021 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида” вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Палвановнинг, “Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг 2020 - 2021 йиллардаги фаолияти тўғрисида”ги вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Улуғбек Қурязовнинг ҳисоботи эшитилди.
Йиғилишда шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.
Жумладан, 2020 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 248 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 2294 та хонадон ва 130 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 452 та мурожаат юзасидан 280 та депутатлик сўровлари юборилиб, улардан 250 дан ортиғи ижобий ечимини топди. 100 дан ортиқ мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.
Йил давомида лойиҳа доирасида вилоят бўйича партия ташаббуси билан маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан жами 230 та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 12400 дан ортиқ тингловчи қамраб олинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг 185 таси ОАВда ёритилди. Мазкур лойиҳа доирасида энг фаол ва намунали сиёсий ўқувлар партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши, Хонқа туман, Шовот тумани Кенгашлари томонидан ташкил этилди.
Ҳисобот йилида партия фаоллари томонидан оммавий ахборот воситаларида 467 марта чиқишлар қилинган. Хусусан, Республика ва маҳаллий телевидение ҳамда радиоларда 212 маротаба, матбуот нашрларида 117та ва интернет сайтларида 1027 маротаба янгиликлар, муносабатлар эълон қилиниб, жами 1 минг 555 та мақола ва тадбирлар ёритилган.
Кенгаш аъзоларининг устувор вазифалари белгилаб олинди ва ҳамжиҳатликда партия фаолиятини, айниқса, кутилаётган сиёсий жараёнларда жадаллаштиришга келишилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг