Хива туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

29.03.2022 16:03:17

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида шаҳар ва туман Кенгашлари қошида партия фаоллари, депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда кўчалар, ташкилот ва муассасалар ободлиги, атроф-муҳит тозалигига риоя қилиш масаласи ўрганилиб, тегишли сессия қарорлари билан амалиётга йўналтирилмоқда.

Хусусан, партиянинг Хива туман Кенгаши қошида таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари туманда ўрганиш ишлари олиб борилди ва натижаси туман Кенгаши сессиясида муҳокама этилди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Отахон Машарипов туманда жойлашган маҳаллаларда аҳолининг атроф-муҳит тозалигига муносабати ҳамда ҳудудлардаги чиқиндилар билан боғлиқ аниқланган муаммолар юзасида ахбороти тингланди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалардан сўнг Кенгаш раиси  томонидан қуйидагича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганиш натижалари  тўғрисидаги туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари О.Машариповнинг ахбороти маълумот ва ижро  учун қабул қилинди.

Туманда фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эътибори маҳаллаларда ва кўчаларда тозалик талаб доирасида эмаслиги қаратилди ва тозаликка риоя этиш, мазкур масала юзасидан  аҳоли орасида тарғибот тадбирларини кучайтириш, аҳолининг айниқса ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш каби масалалар юзасидан маҳсус дастур ишлаб чиқиш юклатилди.

Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси зиммасига  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда  аҳоли ўртасида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик акс ҳолда атроф-муҳитга зарар келтиргани учун жаримага тортиш чоралари белгилангани  юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш  вазифаси юклатилди.

Аҳоли яшаш пунктлари  ва унга яқин ҳудудларда тўпланиб қолган турли чиқиндиларни олиб ташлаш чораларини кўриш  туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбари, “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали раҳбари масъул этиб белгиланди.

Мазкур қарор ижросини  назорат қилиш тегишли доимий комиссия раислари зиммасига юклатилди.

 Қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди.

 

 

                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                                      “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+