Янгиликлар 604
Хивалик депутатимиз номига навбатдаги миннатдорлик хати келди
Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниёзовни доим сайловчиларининг муаммоларини бартараф этиб, уларга бир олам қувонч улашаётгани тўғрисидаги хабарни эшитамиз.
Партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминованинг хабар беришича, депутат Мақсуд Эшниёзовнинг тиббий ёрдами сабаб, мураккаб жарроҳлик амалиётидан сўнг, дардларидан холос бўлиб, соғломлаштирилиб, оиласи бағрига қайтган 1979 йилда туғилган Хива тумани «Саёт» маҳалласида яшовчи Насиба Раззоқова томонидан депутатимиз номига миннатдорлик хати келган.
Хатда таъкидланишича, Насиба Раззоқова бачадон миомаси, қон кетиш асорати ташхиси қўйилганидан сўнг, депутат Мақсуд Эшниёзовнинг саъй ҳаракатлари билан беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Н.Раззақованинг операциядан сўнг аҳволи жуда яхшилиги, кайфияти юқори экани қайд этилган. Операция ва дори дармонлар бепул амалга оширилганидан, депутат, партия фаоллари ва бошқа шифокорлар эътиборида экани, шундай шароит ва қулайликлар учун давлатимизга, қолаверса депутат Мақсуд Эшниёзов етакчи бир гуруҳ операцияда иштирок этган тиббиёт ходимларидан миннатдор экани қайд этилган.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Mатбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг