Хивалик депутатимиз саъй ҳаракати билан болажонларга янги МТМ топширилди

17.06.2022 17:06:38

Маълумки, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор,  яратилаётган шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар  Янги Ўзбекистонимизни  такомиллашишида муҳим қадамлар ҳисобланади.

Шу ўринда,  мактабгача таълим соҳасида қилинаётган ва эришилаётган ютуқларга кўплаб мисоллар келтириш ва бу борада партиямиз фаоллари, депутатларининг тинимсиз меҳнатларини эътироф этиш жоиздир.

хоразм2_2

Хива шаҳар Кенгаши депутати, тажрибали тадбиркор  Мансурбек Маҳмудовнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлардан нафақат хиваликлар, балки шовотликларнинг ҳам миннатдорлиги кўзни қувонтирмасдан қўймайди. 

хоразм3_2

Куни-кеча депутатимизнинг саъй ҳаракатлари билан  Шовот  туман  Бўйрачи қишлоғида  Давлат хусусий шерикчиликда  200 ўринга  мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қуриб,  фойдаланишга топширилди.

Замон талаблари асосида  қурилган ва жиҳозланган   муассаса келгусида  юртимиз  корига ярайдиган, комил инсонларни тарбиялаб вояга етказишда хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                      “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+