Хивалик депутатимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

28.08.2021 17:08:53

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида  хивалик депутатимиз Отахон Машариповнинг ҳам борлиги  қувонарли бўлди.

Отахон Машарипов депутатлик фаолиятида ҳар доим намуна кўрсатиб келмоқда.   Партиямиз обрў-эътиборининг кенг омма орасида ошиб боришида депутатимизнинг меҳнатлари алоҳида эътирофга лойиқдир.

У ҳар доим сайловчиларининг дарду ташвиши билан  ҳамнафас бўлиб, муаммоларини бартараф этиб, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришмоқда.

Давлат мукофотига  муносиб деб топилган жонкуяр депутатимизни ютуқ билан  қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+