Хивалик депутатимиз яна бир хайрли ишга қўл урди

01.04.2021 19:04:34

Хива туман Кенгаши депутати Отахон Машарипов  сайловчилари олдидаги бурчини сидқидилдан адо этиб келаётгани партиянинг кенг омма орасидаги нуфузини ошиб боришида аҳамиятли бўлиб бормоқда.

Пандемия давридаги қийинчиликларда  депутатнинг саҳоватпешалиги  яна бир марта намоён бўлди. У синовли  кунларда саховат амаллари билан ҳар кун сайловчилари ҳузурида бўлди, хатто касалхоналарда ётган сайловчиларини ҳам эътибордан четда қолдирмади.    

Куни кеча тумандаги “Гандимиён” маҳалласи фуқаролари билан учрашувда мактабда ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди.

Ҳамро Абдуллаев, 32-сон мактаб директори:

Мактабимизда ичимлик суви таъминоти мавжуд эмаслиги сабаб, қийинчиликлар, муаммолардан  қийналиб келганмиз. Тегишли ташкилотларга қилган мурожаатимиз эътиборга олинмади. Бу масала юзасидан  кечагина  депутатга мурожаат қилгандик, бугун мактабга сув қувурини ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.  О.Машарипов ҳақиқий халқпарвар депутат. Сайловда номзодни тўғри танлаганимиздан хурсандмиз.

Шунингдек, депутат  ушбу мактабнинг олдидан ўтувчи, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган йўлни ҳам таъмирлаб беришни режа қилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатларимизнинг  бу каби самарали ишлари, фуқароларнинг партиямизга бўлган қизиқишини, ҳурмат-эътиборини оширишга хизмат қилади. Қолаверса, “Сув келтирган элда азиз” дейишади доно халқимиз.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+