Янгиликлар 1182
Хивалик депутатимизни мукофот билан қутлаймиз!
Аввал хабар берганимиздек, ҳар йил ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” деб белгилангани муносабати билан, жойларда байрам тадбирлари, тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.
Тақдирланганлар орасида шифокор депутатларимиз, партиямиз фаолларининг ҳам борлиги қувонарли бўлди.
Соҳа куни муносабати билан, Хива туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Депуатмизни мукофот билан адолатчилар жамоаси номдан қизғин қутлаймиз. Ҳаёти ва фаолиятида улкан ютуқлар тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг