“Хонадонбай” ўрганиш тизими: оилалардаги муаммолар бартараф этилди

16.02.2022 12:02:18

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Дилоромхон Меҳмонова томонидан тузилган ишчи гуруҳ Қувасой шаҳрида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш борасидаги ишларни ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ Арсиф, Қалача ва Янгиобод маҳалларида “Хонадонбай” ишлаш орқали 300 дан ортиқ оилалардаги маънавий муҳит, ижтимоий ҳолат ва шароити билан танишди.

Ўрганишлар давомида ажрим ёқасидаги 6 нафар, оилавий жанжал қилишга мойиллиги бўлган низоли-нотинч оилалар рўйхатига киритилган 4 нафар, ноқонуний, шаръий никоҳ асосида яшаётган 9 нафар оилалар муаммоларининг ечими бўйича масъулларга тавсиялар берилди ҳамда  бартараф этилди.

Шунингдек, ҳудуддаги 18-, 17-, ва 23-умумтаълим мактабларида “мактаб-маҳалла-оила” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш, фарзандлар тарбиясига барча бирдек масъуллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Арсиф маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ врачлик пункти врач-шифокорлари кўчабошилар билан ҳамкорликда “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

 "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+