Хонадонларга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди

25.12.2020 13:12:58

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаевлар томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Ёйилма” МФЙдаги 78-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати бўйича маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шу билан бирга, "Болажонлар дунёси" хайрия фонди фаоллари ҳам жалб этилиб, мазкур хонадон фарзанди Моҳинурга Янги йил совғаси тақдим этилди.

- Депутатлар билан биргаликда "Темир дафтар"га киритилган 11 та оилага 4.2кг ёғ, 5 кг. шакар, 10 кг. гуруч, 10 кг. картошка, 10 кг. пиёз маҳсулотлари етказиб берилди, – дейди “Ёйилма” МФЙ раиси С.Темирзақов –   Хонадонларга байрамона кайфият улашишга ҳаракат қилдик. Янги йил билан табриклаб, эзгу тилакларимизни билдирдик.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+