Хонободда дори воситаларининг нархи қанча?

22.06.2021 13:06:15

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда дори воситаларининг ўрни катта. Шундан келиб чиқиб, жойларда партиянинг  “Дори воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш, нарҳларининг барқарорлигини таъминлаш ва уларни шифокор рецептисиз сотилишига барҳам бериш” лойиҳаси асосида жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Юқоридаги лойиҳа доирасида Хонобод шаҳридаги  ўрганишлар соҳа ходимларининг масъулияти ўсиб бораётганини кўрсатди. Шаҳардаги 8 та дорихонада бўлган “адолатчилар” дорихона ходимлари ва фуқаролар билан суҳбат ўтказдилар. Дори воситаларини сотишда бир хилликни таъминлаш ва шифокор рецепти билангина  сотиб олиш зарурлиги  кўрсатиб ўтилди.

Айтиш лозимки, айрим нафсининг қулига айланганлар халқ саломатлигини унутиб, дори воситаларининг ортидан пул топишни ўйлайди. “Адолатчилар” айнан ана шундай кимсаларга орамизда ўрин йўқлигини таъкидладилар. Жамоатчилик назорати нарҳларнинг барқарорлигини таъминлаш йўлида яна бир қадам бўлди.

Хулкарой МЎМИНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод

шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+