Янгиликлар 3351
Хонободда кўчат экиш акцияси ўтказилди
Наврўз - яшариш ва янгиланиш айёми. Байрам олдидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари яратувчилик ташаббуси билан чиқдилар.
-Наврўз байрами олдидан ҳар бир маҳалллада “Энг обод кўча” кўрик-танловини ўтказдик,-дейди Хонобод шаҳар Кенгаши депутати Мунаввархон Ўлмасова,- Бу ташаббусни кенг жамоатчилик қўллаб-қувватлади. Кўча ва хонадонлар тозаланиб, маиший чиқиндилар олиб ташланди. Энг аҳамиятлиси, “Адолат” номи билан кўчат экиш акцияси ўтказилди. Ҳар бир маҳаллада шу куни юз тупдан мевали кўчатлар экилди.
Хонободлик сафдошларимиз адирлик ён бағрида боғ ҳам ташкил этдилар. “Аёллар қаноти” ва маҳаллий Кенгаш депутатлари унинг ташаббускори бўлди.
Хулкарой МЎМИНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг