Хонқада адолатли қайнона аниқланди

17.06.2021 17:06:00

Аввал хабар берганимиздек, партия ташаббуси билан ташкил этилган  “Адолатли қайнона”  кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари қизғин паллада.

Танловнинг Хонқа туман Кенгаши босқичи ҳам адолатли қайноналар беллашуви билан самарали кечди. Иштирокчилар танлов шартларини  моҳирона бажаришди.

Танлов  натижаларига кўра,   Насиба Сатимова 3-ўринни,  Адиба Жуманиёзова 2-ўринни қўлга киритди.

Сайёра Жуманиёзова 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Иштирокчилар туман Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

                                                                                                                       Сарвар ҚАЗАҚОВ,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                     Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+