Янгиликлар 1052
Хонқада «Аёллар дафтари» рўйхатида турган аёллар қўллаб-қувватланмоқда
1 июнь –«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Хонқа туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, партиянинг туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги «Гулистон», «Жаннатмакон», «Бунёдкор», «Аҳиллик», «Нуробод», «Фидойилар» маҳаллаларида истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг 6 нафарига суннат тўйлари ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбанбаева иштирок этиб, бугунги кунда оилаларни, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Сўзга чиққанлар томонидан болаларга эзгу тилаклар билдирилди.
Шундан сўнг болажонларга, шунингдек, «Аёллар дафтари»га рўйхатга олинган 44 нафар хотин-қизларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.
Нигора ЖУМАҚОВА,
«Адолат» СДП
Хонқа туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг