Янгиликлар 1372
Хоразм вилоят онкология марказида партиядош ҳамширалар беллашди
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида “Адолат” социал-демократик партияси вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда 12 май - Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан филиалнинг 8 та бўлими ўртасида “Заковат” кўрик - танлови ўтказилди.
Танловни филиал раҳбари, партия вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Палванов кириш сўзи билан очиб, жамоани байрам билан қизғин табриклади ва инсонлар саломатлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларини эътироф этиб, улкан зафарлар тилади.
Тажрибали соҳа мутаҳассисларидан ҳамда “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати танлов шартларини холисона баҳолаб боришди.
Натижага кўра, филиалнинг анестезиология ва реанимация бўлими 1-ўринни эгаллаб эсдалик совғалар билан бирга бўлим ҳамширалари учун компьютер совға қилинди. 2-3-ўринларга филиалнинг онкогинекология ва маммалогия бўлими, лаборатория бўлимлари лойиқ деб топилди.
Танловга иштирок этган барча иштирокчиларга гуруҳлар филиалнинг ҳамда “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Бир сўз билан айтганда, қаерда аҳиллик, ҳамжиҳатлик, дўстона беллашувлар фаол бўлса, соҳа ривожи ҳам такомиллашиб бораверади.
Халқимиз саломатлиги йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган фидойи ҳамшираларимизни сана байрами билан муборакбод этамиз. Машаққатли вазифаларини сидқидилдан адо этишларида юксак парвозлар тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг