Янгиликлар 1186
Хоразм вилоятида Онкология маркази тубдан ўзгармоқда
Давлатимиз томонидан Онкология соҳасига қаратилган эътибор, берилган имкониятлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлактимизда инсон саломатлиги энг муҳим масалага айланиб бораётганини кўрсатмоқда.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиалида замон талаблари асосида қуриб битказилган, замонавий тиббиёт моддий техника базаси билан шаклланган, 50 ўринга мўлжалланган “Жарроҳлик мажмуаси” ҳамда “Патомарфология бўлимида янги иммунагистахимик текширув методи” бугун халқимизга фойдаланиш учун топширилди.
Очилиш маъросимига вилоят ҳокимлиги, тиббиёт соҳасининг фаҳрийлари, мазкур даво масканининг шифокорлари, ишчи-ходимлари партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Солаев кириш сўзи билан очиб берди.
Таъкидланишича, соҳа ривожи натижасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Хоразм филиалида инсон қадрини улуғлаш ва саломатлигини асраш мақсадида яна 100 ўринлик стационар ва
150 қатновли поликлиникаси орқали воҳа аҳолисига самарали тиббий хизмат кўрсатиш кўрсаткичи тобора ошиб бормоқда.
Хусусан вилоятда хавфли ўсмалар билан бирламчи хисобга олинган беморлар 2021 йилда 1291нафарни ташкил килиб, ҳар
100.000 аҳолига нисбатан бу кўрсаткич 68,2 (Республика кўрсаткичи - 74,6) ни ташкил қилган.
Бирламчи касалланиш кўрсаткичлари бўйича дастлабки ўринларда сут бези саратони (199), бачадон бўйни(99)ҳамда ошқозон(64), ўпка(55) ва бош мия ўсмалари(79)юқори ўринларни эгалламоқда.
Бугунги кунда диспансер назоратида 6332 нафар онкологик бемор ҳисобда туради. 2021 йилда 6189 нафар бемор стационар даволанди.
Марказга маҳаллий бюджетдан 700,0 млн сўм ажратилиб, беморларни республика етакчи мутахассисларининг онлайн консультацияларини ташкил қилиш учун телемедицина учун жиҳозлар ва замонавий асбоб ускуналар харид қилиниб, айрим юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини яъни аёллар репродуктив системаси онкологик касалликлари, буйрак ва ичаклардаги ўсма касалликларида лапароскопик амалиётларини бажариш йўлга қўйилди.
Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий маркази Хоразм филиали ҳамда Россия Федерациясининг Н.Н.Петров номидаги онкология маркази ўртасида меморандум имзоланиб, ушбу марказ етакчи мутахассислари ташриф буюриб, мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказмоқдалар. Жорий йилнинг апрел май ойларида филиалнинг 20 нафар мутахассиси ушбу марказда булиб ўз малакаларини ошириб келишди. Бунинг учун вилоя бюджетидан 500 млн сум миқдорида маблағ ажратилди.
Бундан ташқари онкология кафедраси алоҳида ташкил килиниб эндиликда талабалар филиалнинг ўзида малакали мутахассислар билан ҳам амалий ҳам назарий билим олмокдалар.
Бугунги кунда филиалнинг тўрт нафар мутахассиси PhD устида иш олиб бормокдалар
2021 йилнинг феврал ойида эса 1 млн 400 минг АҚШ долларлик қийматдаги Чехия давлатида ишлаб чиқарилган юқори технологик КОБАЛЬТ-80 номли энг сўнги русумдаги Гамманур терапия аппарати ўрнатилиб беморларда барча йўналишдаги дистанцион нур терапия муолажалари амалга оширилмоқда.
Бу билан гамма нур терапияга мухтож бўлган беморларнинг Республика марказига бориб даволанишлари кескин камайди.
Хоразм вилоят ахолисига онкологик хизмат сифатини янада мақсадида 2021 йилнинг октябрь ойида Вилоят Халк депутатлари кенгашида кўриб чикилиб, сессия қарори билан филиалда 2 қаватли хиругия биноси, МРТ ва иммуногистохимия биноларини янгидан қуриш жами 6 млрд сум микдорида маблаг ажратилиб, “Хоразм Шохназар қурилиш ва таъмирлаш” МЧЖ томонидан ушбу қурилиш ишлари бугунга келиб якунланди ва юртдошларимизга фойдаланиш учун топширилди.
Яхши тилаклар билан рамзий тасма кесилганидан сўнг иштирокчилар мажмуага ташриф буюришди ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази директори Профессор Тилляшайхов Мирзағолиб Нигматовичнинг бугунги кунда Республикада онкология соҳасидаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, хусусан Хоразм вилоятида онкологик хизматни яхшилангани, филиалда янги бинолар қурилиб ишга туширилиши юзасидан видеомурожаати тингланди.
Шундан сўнг бўлимда яратилган қулайликлар, шарт-шароитлар замон талаблари асосидаги тиббиёт ускуналарнинг афзаллиги билан яқиндан танишишди.
Бу ютуқларга эришишда “Адолат” СДПнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу бўлим ва унда фаолият олиб бораётган онкологларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатлари беморларнинг соғлом ва бахтли ҳаётга қайтишида, касалликларни олдини олишда хизмат қилиши шубҳасиздир.
Замира Абдуллаева,
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг