Янгиликлар 1330
Хоразмда байрам шукуҳи
8-март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мамлакатимизнинг барча гўшаларида хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилмоқда.
Бугун Кенгашимиз томонидан вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашида фаолият олиб бораётган фаол адолатчи аёлларга байрамона кайфият улашилди.
Меҳриноз Абдиязова, Шовот туман Кенгаши раиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси:
– Бу йилги байрам ҳар галгидан ҳам юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Давлатимиз томонидан хотин-қизларга қанчалар эътибор қаратилгани биз аёлларга куч бағишлади. Туман Кенгашимиз байрам арафасида туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирлангани ҳам қувонарли бўлди. Вилоят Кенгашимиз томонидан байрамона безатилган дастурхон атрофида ушбу ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Айниқса, партиямизнинг аёл ходимларимизга кўрсатаётган эҳтироми эътирофга лойиқдир. Бу эътибор фаолиятимизни намунали олиб боришимизда янада масъулият юклади.
Бир сўз билан айтганда, аёлларимизга қаратилаётган ва берилаётган эътибор ва имкониятлар соҳамиз ривожи орқали, мамлакатимиз тараққиёти учун хизмат қилади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг