Хоразмда имзо йиғиш уюшқоқлик билан давом этмоқда

24.08.2021 09:08:37

Сайловга старт берилиши ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПга сайловда иштирок этишига руҳсат берилгани муносабати билан, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши аъзолари ҳам фаолликни қўлдан бермай, Сайлов кодекси талаблари доирасида сиёсий жараёнларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, айни пайтда партиямиздан кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимовнинг номзодини хоразмлик юртдошларимиз ҳам илиқлик билан кутиб олмоқда ва қўллаб-қувватловчи имзолари билан фаол иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, номзодимизни қўллаб-қувватловчи имзолар сони кун-сайин ортиб бормоқда.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий  тиббиёт маркази Хоразм филиалида имзо тўплашга қаратилган “Ватан тақдирига бефарқ эмасман!” мавзусидаги тадбир, мазкур марказ қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан бир қаторда, тиббиёт ходимлари, ишчи-хизматчилари ҳамда “Ал Хоразмий” маҳалласи фаоллари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланишича, ҳозирги кунда партия Хоразм вилоят Кенгашида жами 42 минг 594 нафар аъзо 277 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, маҳаллий Кенгашларда 50 нафар депутатимиз фаолият олиб бормоқда.     

Шунингдек партиянинг 30 га яқин лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар натижасида партиянинг халқ орасидаги танилувчанлиги ошиб бормоқда.  Жумладан, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни амалга ошириладиган “Муаммо билан юзма-юз”, ҳар сешанба куни “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустахкамлаш- демократик жамият пойдевори”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Саховат-беназир қадрият” каби қатор лойиҳалар партиямиз фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳаётга татбиқ этилиб, юртдошларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида аҳамиятли бўлмоқда.

Сўзга чиққан партия фаоллари томонидан жорий йилнинг 24 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган  сайловда муносиб иштирок этиш ҳар биримизнинг шарафли  бурч ва вазифамиз экани тўғрисида сўз юритишди ва ҳар бир овоз Ватан тақдирига берилган овоз экани шу боис  Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмай,   юртимиз  келажаги, шаъни ва қадр-қиммати  учун  сиёсий жараёнларда фаол бўлишга чорлашди.

 Рўзмат Ғофуров, иштирокчи:

– Бугунги тадбир ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Партия фаоллари партия томонидан олиб борилаётган ишлар, Янги сайлов кодекси, имзо тўплаш талаблари ва сайлов жараёнларда фаол иштирок этиш юзасидан атрофлича тушунчалар беришди. Натижада сиёсий билимларимизни янада мустахкамлаб олдик. Сайловда фаол иштирок этиб, ватанимиз тақдири учун муносиб бўлган номзодга овоз берамиз.

Воҳамизда бу каби тадбирлар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+