Янгиликлар 632
Хоразмда онкологик касалликларни олди олинмоқда
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши, Қўшкўпир туман Кенгаши ҳамкорлигида Қўшкўпир туманидаги «Тараққиёт» маҳалласида аёлларда онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик-ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида аёллар онконазорат, онкоскрининг,мамаскрининг, УЗИ ва бошқа йўналишдаги шифокорларнинг кўригидан ўтказилди.
Инобат Ибрагимова, тиббий кўрик иштирокчиси:
- Уй — рўзғор ташвишлари билан бўлиб, узоқ масофага бориб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга вақт топа олмаётган эдим. Соғлигимдаги ўзгаришлар мени хавотирга сола бошлаган эди, соғлигимизни қайғуриб, тиббий кўрикни маҳалламизга яқин жойда ташкил этишди. Шифокорлар кўригидан ва бошқа тиббий ускуналар билан соғлигимизни текширишди. Шифокорлар муолажалар ёзиб беришди.Тиббий қулайликларни яратиб берган ташкилотчиларга раҳмат.
- Зийбагул Аметова, онкогинеколог:
Партия билан ҳамкорлигимиз жуда мустаҳкам. Мунтазам равишда тиббий кўрикларни ўтказиб келмоқдамиз. Бу галги тиббий кўригимиз ҳар қачонгидан ҳам самарали кечди. Аёлларимизнинг ўз соғлигига бўлган эътибори, тиббий билими анча ошган. Касаллик аниқланган аёллар тегишли тиббий муассасаларга йўлланма берилди.
Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг саломатлиги йўлида олиб борилаётган ҳамкорликдаги бу каби тиббий кўриклар, фуқаролар орасидаги турли касалликларни, айниқса, бутун дунёда долзарб муаммога айланиб бораётган онкологик касалликларни олдини олишга ҳамда дастлабки босқичларда аниқланишида аҳамияти каттадир.
Воҳада тиббий кўрикларни ташкил этиш давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг