Янгиликлар 1445
Хоразмда онкологик касалликларнинг олди олинмоқда
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда долзарб бўлган онкологик касалликларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга йўналтириш қизғин паллага кирмоқда.
Бу борада партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Онкология маркази ҳамкорлигида жойларда бепул тиббий кўрикларнинг ташкил этилаётгани воҳамизда онкологик касалликларининг олдини олиш билан бир қаторда фуқароларимизни вақтида соғлом ҳаётга қайтаришда аҳамиятли бўлмоқда.
Куни кеча партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда хоразмик тажрибали онкологлар ташаббуси билан Хонқа туманидаги “Ал–Хоразмий” шифокорлар пункти ҳамда 17, 24 мактабларда бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Фуқаролар вилоят Онкология марказига бориб, текширувдан ўтишда қийинчиликларга дуч келаётганлигини айтиб, бундай эътибордан ташаббускорларга миннатдорчилик билдиришди.
Воҳамизда онкологик касалликларни олдини аниқлашга қаратилган тиббий кўриклар ташкил этилиши давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг