Янгиликлар 1022
Хоразмда россиялик онкологлар билан тажриба алмашилинди
Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда барча соҳалар қаторида онкология соҳасига чуқур эътибор қаратилгани соҳани тубдан ислоҳ қилиш учун замин яратмоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ҳам беморлар учун катта қулайликлар яратилганини қайд этиш жоиз.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, “Терабальт” нур аппаратининг ўрнатилиши, турли замонавий тиббиёт ускуналар билан ишлаш тизимини фаоллаштириш, мутахассис шифокорларнинг соҳага доир билим ва кўникмаларини замон талаблари асосида бойитиб боришга қаратилган имкониятлар жумласидандир.
Куни кеча вилоят онкология марказида навбатдаги ислоҳотлар амалга оширилди.
Филиалга янги тиббий жихоз – “электро хирургик юқори частотали, аргон кучайтиргичли коагуляция аппарати” олинганлиги муносабати билан Россия Федерациясидан бир гуруҳ мутахассислари - А.И. Евдакимов номидаги Москва тиббиёт-стоматология университети акушерлик ва гинекология кафедраси доценти т.ф.д.Фириченко Сергей Викторович, Москва дерматовенерология илмий-амалий тиббиёт маркази бош илмий ходими т.ф.д. Чернова Надежда Ивановна, Электрохирургик ва ультратовуш кавитатцион жихозлар ишлаб чикарувчи - ООО "ФОТЕК" компанияси директор муовини Локшин Семён Лейбович, Электрохирургик ва ультратовуш кавитацион жиҳозлар ишлаб чикарувчи -ООО "ФОТЕК" компанияси ходими Волкова Алёна Евгеньевналар ташриф буюришди ва филиал мутахассислари билан тажриба алмашди.
Ташкил этилган маҳорат ва амалиёт дарсида саратон олди касалликлари ҳисобланган бачадон бўйни яраланган эктопияси ташхиси қўйилган 3 нафар беморга филиалимиз мутахассислари билан биргаликда бачадон бўйнини электроконизация қилиш жарроҳлик амалиётини бажаришди.
Бундан ташқари янги аппаратни ишлатиш ва амалиётга татбиқ қилиш қоидалари бўйича семинар-тренинг ўтказишди.
Бу каби ислоҳотлар филиал фаолиятини ривожлантириш орқали воҳамизда онкологик касалликларининг олдини олишда аҳамиятли бўлмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон журанлистлар ижодий уюшмаси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг