Янгиликлар 3128
Хоразмда саховатпеша депутатлар ва фаолларни рағбатлантириш режалаштирилди
Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари иштирокида карантин талабларига риоя қилган холда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов олиб борди ва ходимларга юклатилган партиявий топшириқлар, вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган муаммо ва камчиликлар хусусида сўз юритди. Йиғилишда кўрилган масалалар, жумладан, депутатлар фаоллигини ошириш, сессияга масала киритиш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитишдаги муаммолар танқидий кўриб чиқилди.
Шунингдек, сардобалик юртдошларимизга ва айни қийинчилик дамларда ўзининг фидойилиги билан ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардан кўмагини аямаётган партия фаоллари, фаол депутатлар рўйхатини партия Сиёсий Кенгашига ҳамда вилоят ҳокимлигига тақдим қилиш ва уларни рағбатлантириш кўзда тутилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг