Хоразмлик адолатчи аёллар “Йил аёли” кўрик-танловининг фаол иштирокчилари

03.11.2021 11:11:18

Шу кунларда барча вилоятлар қатори  воҳамиз бўйлаб  аёллар орасида  “Йил аёли” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари юқори даражада бўлиб ўтмоқда.

   Кўрик-танловдан мақсад-аёлларнинг  оила ва жамиятда тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг  қобилиятларини  юзага чиқариш,  адолатли ва оқила аёлларни атрофдагиларга намуна қилиб кўрсатишдан иборат бўлмоқда.

Танлов иштирокчилари орасида  партиямизнинг фаол адолатчи аёлларнинг борлиги, уларнинг танлов ғолиблари ҳамда  фаол иштирокчилари  сифатида эътироф этилаётгани билан қувонарли бўлмоқда.

 Танловнинг Боғот туман босқичида  туман Кенгаши депутати Майсара Худайберганова ҳам  фаол иштирок этиб, “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси, партия фаоли Муҳаббат Абдуллаева  эса “Йилнинг энг  яхши ижодкор аёли” номинацияларига эга бўлишди.

Шунингдек,  танловнинг Шовот туман босқичи ҳам ўзига хос жихатлари билан самарали кечди.

  Меҳриноз Абдиязова,  партиянинг Шовот туман Кенгаши раиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси:

  • Кўрик-танловда бир-биридан зукко, бир-биридан билимдон, тажрибали аёлларнинг беллашуви барчани эътиборини тортди.  Айниқса, партиямиз фаоли Нодира Яхшимуротованинг  танлов шартларини моҳирона бажариши иштирокчиларни  ҳайратда қолдирди. Танлов якунларига кўра, партиядошимиз, танловнинг туман бочқичида биринчи ўринни қўлга киритиб,  вилоят босқичига йўлланма олди.  Партиядошимни ютуқини кўришдек  хурсандчиликни  яна бир бора  дилдан туйдим.

Жонкуяр адолатчи аёлларимизни ютуқлари билан жамоамиз  номидан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

 

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                      “Адолат” СДП

                                                                      Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+