Янгиликлар 1210
Хоразмлик онколог партиядошларимиз кўчат экиш мавсумида пешқадамлар сафида
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида хоразмлик онколог партиядошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпти. Бугун мазкур тиббиёт марказида эрталабдан кўчат экиш ишлари кўтаринкилик билан бошлаб юборилди. Хашарга муассаса ходимлари, "Адолат" СДП Хоразм вилоят кенгаши фаоллари ҳамда Хоразмтелерадиокомпанияси, Ўзбекистон 24 канали вакиллари иштирок этишди.
Даво масканидаги 3 гк боғнинг янада кўкламзорга айлантириш мақсадида онколог шифокорлар томонидан олиб келинган 200 га яқин мевали ва манзарали кўчатлар тиббиёт муассаса худудидан ўрин олди.
Дилфуза Қиличева, онколог шифокор, лойиҳа иштирокчиси:
- “Яшил макон” умуммиллий ғояси жамоамиз зиммасига яна бир катта масъулият юклади. Кўчатларни ерга қадар эканмиз, ҳар бир экилган кўчат тақдирида инсоният саломатлиги мужассам эканини яна бир бор ёдга олдик. Ўйин - кулгу билан эрталабдан бошланган хашар давомида ўзимиз ҳам жисмонан енгил тортдик.
Бир сўз билан айтганда, партиядошларимизнинг кўчат экиш мавсумидаги пешқадамлиги, экологик мусаффоликни сақлаш, юртимизнинг ободлигида муҳим аҳамияти билан қувонарлидир.
Воҳамизда партиядошларимизнинг бу каби хайрли ишлари давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг