Хоразмлик ёниқ юракли, адолатли қайноналар беллашди

27.08.2021 20:08:22

Аввал хабар берганимиздек,  “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан, халқимиз эътиборидан жой олиб, ҳар йили анъанага айланиб келаётган “Адолатли қайнона”  Республика кўрик-танловининг  шаҳар ва туман босқичлари юқори даражада ўтказилиб, танловнинг вилоят босқичига пухта тайёргарлик кўрилмоқда эди.

Урганч давлат университети академик лицейида мазкур кўрик-танловнинг  Хоразм вилоят босқичи байрамона руҳда ўтказилди.

Кўрик-танловга шаҳар ва туман босқичи ғолиблари билан бир қаторда, партия фаоллари, депутатлари,  шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган  қайноналар, Урганч шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари,  ҳамкор ташкилот ҳамда оммавий ахборот  вакилллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - оилавий тарбияда адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг           ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оилаларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш, аёлларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга кенгроқ жалб қилиш каби  бир қатор устувор вазифалардан иборат бўлди.

Иштирокчилар танловнинг  биринчи шарти - иштирокчи тўғрисида маълумотлар, тавсифнома ва амалга оширилган ишлари тўғрисидаги хужжатлар, иккинчи шарти- ўзини таништириш ва учинчи  эркин мавзу шартлари бўйича моҳоратларини намоён этишди.

Кўрик-танлов шартларини  ҳамкор ташкилот вакилларидан  таркиб топган  ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб боришди.

Дона Алимова,  Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали доценти, олима, ҳакамлар ҳайъати раиси:

-Бир биридан зукко, бир биридан маҳоратли иштирокчи қайноналарнинг танлов шартларини баҳолаб бориши жуда қийин кечсада завқли ва  шарафли бўлди. Бу ўз навбатида  кўрик-танловни халқчил ва ҳаётийлигини кўрсатди. Кўрик-танловни келажаги порлоқ эканига яна бир бор амин бўлдик.

Танлов натижасига кўра, шартларни  бажаришда истеъдоди билан барчани ҳайратда қолдирган қўшкўпирлик  Ойхоним она Эшчанова  ғолиб деб топилди ва кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Урганч шаҳридан Гуламдон Жумамуротова 2-ўринга, Боғот туманидан  Сапаргул Жуманиёзова 3-ўринга эга бўлишди. Бошқа иштирокчилар танловнинг турли номинациялари соҳибаси бўлишди.

Ойхоним Эшчанова, кўрик-танлов ғолиби:

-Туманимизда кўрик-танлов  тўғрисида эшитмаган хотин-қиз, қайноналар бўлмаса керак. Чунки,  кўрик-танловнинг номининг ўзи жозибадорлиги билан одамнинг диққатини тортади. Унинг низоми билан танишар эканман, ҳудди юрагимдагилар низомга кўчгандай ҳис этдим ўзимни. Ниятларим амалга ошди. Бу сафар танловга иштирок этиш бахтига  муяссар бўлдим. Шундай бир кучга тўлдимки, бу куч  адолат кучи эканига шубҳам йўқ. Шу боис, завқ, иштиёқ билан танлов шартларини бажардим.  Танловнинг  Республика босқичининг энг фаол иштирокчиси бўлишимга ишонаман.

Танлов сўнгида  иштирокчилар партиянинг  диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                  Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

  

 

1-щрин  Ойхоним Эшчанова

 3-щрин. Сапаргул Жуманиёзова.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+