Янгиликлар 1795
Хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши қошидаги аёллар қаноти раиси Шаҳноза Ғаниева ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Ибратли бекам” ўқув марказида АТ “Халқ банки”, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида яшовчи “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” га киритилган 500 нафардан зиёд хотин-қизларни босқичма-босқич касб-ҳунарга ўқитиб келмоқда. Бугунги кунга қадар 100 нафардан зиёд хотин-қизларимиз касб-ҳунарга йўналтирилди.
– Берилган имкониятдан фойдаланиб, чеварчилик курсида ўқидим,
– дейди Ҳакимахон Ҳабибуллаева.
– Кўникмаларим устозлар кўмагида шаклланди. Эндиликда рўзғор учун буюмлар, яқинларим учун зарур бўлган либосларни тика оламан. Бу ўз навбатида уларга сарф бўладиган ортиқча ҳаражатларнинг олдини олади.
Ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш орқали бандлигини таъминлашга қаратилган ўқув курсларида ҳозирда Ёдгорхон Абдураҳмонова чеварчилик, Маҳлиё Маҳмудова, Гулнора Тешабоева, Ойиша Шодмоновалар пазандачилик соҳаларида маҳоратларини оширмоқдалар.
Босқичма-босқич ўқув курсларини тамомлаётган хотин-қизларга сертификатлар топшириляпти.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг