Янгиликлар 1721
Хотин-қизлар манфаати - устувор масала
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Кенгаши ҳамда партия Шеробод туман “Аёллар қаноти” Кенгаши кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази”да “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг устувор вазифалари!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партия Шеробод туман Кенгаши ва “Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари, депутатлар, марказ ходимлари ҳамда тингловчилар иштирок этишди.
адбирда сўзга чиққанлар «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида», «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек тадбирда “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилганлиги хусусида айтиб ўтишди. Ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳам қонуннинг муҳим мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.
Қарши Алланазаров, партия Шеробод туман Кенгаши раиси:
Бош Қомусимизда ҳам инсон қадр-қиммати юқори даражада эътироф этилиб, гендер тенглиги масаласига алоҳида урғу берилган. Шу тариқа мамлакатимизда аёллар жамиятнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда иштирок этиши ҳуқуқий кафолатланган. Гендер тенглиги ижтимоий тенгликни ҳам англатади. Гендер тенглигини таъминлаш учун аёл ва эркакнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш имкониятлари тенг бўлиши шартлиги қонунда белгиланган. Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг жамиятдаги ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қанча имкониятлар яратилмасин, ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланиш, берилган имтиёзларни жамият ва давлат равнақи йўлида тўғри қўллай олиш ҳар бир фуқаронинг ўзига ҳаволадир.
Тадбир сўнгида йиғилганлар оиладаги зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга нисбатан ҳудудларда реаблитация марказлари ишлаб турганлиги, бемалол мурожаат қилишлари зарурлиги юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Фазолат ХОЛМАНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шеробод туман Аёллар қаноти Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг