Хотин-қизларга эътиборсизлик кечирилмас хато

25.03.2022 12:03:52

Хотин-қизларга эътибор кейинги йилларда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу бежиз эмас. Ҳар соҳада фаол, ташаббускор ва оила деб аталмиш институтнинг бутун юкини елкасига олувчи аёлларимизга қанча ғамхўрлик қилсак арзийди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 мартдаги  “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Олтиной Мамирова Жалақудуқ туманида ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувида шу хусусида сўз юритди.

Андижон1

Таъкидланганидек, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этмоқда. Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари ҳар томонлама қўлланилиши, иқтидорларини юзага чиқариш  долзарб вазифага айланди. Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга бўлган эътибор барчани қувонтирмоқда. Чунки бу келажакка, соғлом авлодни яратишга хизмат қилади.

Олтиной Мамирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Президентимизнинг ташаббуси Ўзбекистон хотин-қизларини қувонтирди. Айниқса, турар жойга муҳтожларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш жуда ўринли. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш ҳам жуда зарур. Шунинг учун мазкур фармондан келиб чиқиб маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишловчи кадрлар зиммасидаги масъулиятни қайта-қайта тушунтиряпмиз. Бу шунчаки иш эмас. Кимки аёлга эътиборсизлик билан қараса катта хато қилади. Бу  жамият келажагига эътиборсизлик демакдир.

Сайловчилар мавзу юзасидан ўз таклифларини билдирдилар. Хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан мунтазам жамоатчилик назорати ўрнатилди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+