Янгиликлар 712
Хотин-қизларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар
Ўзбекистон “Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши томонидан партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида Когон туман ҳокимлигида аёллар ҳуқуқлари бўйича сиёсий ўқув-семинари ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутатлари Васила Қодирова, Дилдора Муродовалар ҳамда туман маҳалла фуқаролар йиғининг хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
“Хусусан, янгидан қабул қилинган Конституциямизнинг 42-моддаси 3-қисмида “Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади” - деди депутат В. Қодирова ўз маърузасида.
Дарҳақиқат, Конституциямизнинг 58-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.
Тадбирда сўзга чиққан депутатлар юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил қонунчилик ва бошқа чора-тадбирлар туфайли улар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва ижтимоий-сиёсий соҳалардаги билим ва кўникмаларини муваффақиятли амалга оширилаётганлиги тўғрисида ҳам сўз юритилди. Шу билан бирга ўқув семинарида депутатлар янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексининг 393-моддасида аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар белгиланганлигига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шехроз Норов
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Когон туман Кенгаши раиси,
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги
“Ёшлар парламенти” аъзоси.
Фикрингизни қолдиринг