Янгиликлар 1274
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур!
“Адолат” социал-демократик партияси томонидан хотин-қизларни зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида барча даражадаги депутатлик корпуслари, партия фаоллари, “Аёллар қаноти” Кенгашлари, ҳамкор ташкилотлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, ИИВ ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хотин-қизлар билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” усулида юзма-юз мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилган.
Шундай учрашувлардан бири “Адолат” социал-демократик партиясининг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Кегейли туманидаги “Актуба” овул фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Бундай учрашувларни ўтказишдан мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ошириш, уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ташаббускор иштирокчисига айлантиришга қаратилган.
Тадбир давомида партия нуқтаи назардан хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва амалий ишлар борасида кенг тушунча берилди.
Ахмет ҚАЙПОВ,
«Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг