Янгиликлар 675
Хотин - қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини ошириш мавзусида давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада оширишнинг муҳим масалалари" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешова ҳам қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон қонунчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, хотин-қизларнинг жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги мавқеини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, гендер тенглик, уюшган жиноятчилик, коррупция ва терроризмга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, бу борада Ўзбекистондаги барча ҳокимият тузилмаларидаги етакчи аёлларга кўмаклашиш юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
"Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг