Янгиликлар 1751
Хотира – азиз, қадр – муқаддас
Хотира ва қадрлаш халқимизнинг асрий қадриятларидан, улуғ фазилатларидан. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрк ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида.
9 Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова айни кунда умргузаронлик қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда.
Бугун депутат Г.Ахмедова “Toshkent IES” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси М. Қосимова билан ҳамкорликда айни кунда 92 ёшни қарши олаётган фронт орти меҳнат фахрийси Вера Александровна Наплекова хонадонида бўлиб, байрам билан муборакбод этди.
Меҳнат фахрийси билан самимий кечган суҳбат сал кам юз йиллик хотираларга, уруш талофатларига, айни кундаги саодатли кунлар шукронасига бағишланди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг