Янгиликлар 1948
Хотира бор экан, тирикдир миллат!
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Жасорат, садоқат қадрланган юртда ҳамиша ҳамжиҳатлик ҳукм суради. Бу қадриятлар авлодлар қалбидаги эзгу тушунчалар туфайли янада мустаҳкамланиб бориши, айни ҳақиқат.
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни, немис фашистлари устидан ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан сайланган ҳудудидаги фронт орти хизматчилари ҳолидан хабар олинди ва яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб совға-саломлар ҳамда моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Жумладан 1928 йилда туғилган Архименко Нина Петровна 13 ёшидан фронт ортида тикув фабрикасида ишга қабул қилиниб 50 йилга яқин ишлаб кўпгина медал ва орденлар билан тақдирланган. Ҳозирги кунда маҳалладошлари ардоғида яшаб келмоқда.
Мана шундай фахрийларимиздан бири 1932 йилда туғилган Рахматова Муаттар (Вера) Баротовна фронт орти аълочиси, меҳнат аълочиси, меҳнат фахрийси ва бошқа унвонлар ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Шубҳасиз, булар фронтда жанг қилаётган жангчилар ва фронт ортида меҳнат қилаётган юртдошларимизни ғалабага илҳомлантириб, яхши кунлар яқинлигига ишонтирди.
Мақсуд ҲАМИДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг