“Хотира ва қадр” онлайн танлови

02.05.2020 14:05:53

Жалақудуқ туманида “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан ташкил этилган акция жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Тадбир доирасида ёш ижодкорлар ўртасида “Хотира ва қадр” онлайн танлови ўтказилди. Энг яхши ижодий ишлар асосида буклетлар тайёрланди.

Коронавирус пандемияси сабаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига шифокорлар кириб бориб, тиббий кўрикдан ўтказди. Фахрийлар билан суҳбатларда таъкидланганидек,  инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.

Зайнобиддин ҚОДИРОВ, “Қўштерак” МФЙда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси:

- Уруш халқимиз бошига қандай оғир азоб-уқубат ва талофатлар, беҳисоб қурбонлар келтирмади, дейсиз. Йиллар ўтсада, буни халқимиз сира унутмайди. Бугунги фаровон кунларнинг қадрига етиш керак. Халқимиз аҳиллик ва бирлик билан ҳар қандай офатни енгиши мумкин. Барчани ташвишга солган касалликдан сақланишнинг бирдан бир йўли ҳам шу.

Акция “Саҳоват ва кўмак” хайрия ҳаракатига уланди. Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан кекса ёшдагиларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

 вилояти Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+