Ҳудудларда «Конституция - ранглар жилосида» кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди 

17.12.2022 10:12:49

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб турли байрамона тадбирлар ташкил этилди.

Бу борада Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Республика миқёсида ўтказилган «Конституция - ранглар жилосида» кўрик-танлови ҳам ёшларнинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишларнинг давоми бўлди, десак, муболаға бўлмайди.

Ушбу танлов Андижон вилоятда ҳам юқори савияда ташкил этилиб, унда вилоятнинг барча туманлари қаторида избосканлик ёш рассомлар ҳам фаол иштирок этишди. Вилоят миқёсидаги ҳар учла фахрли ўринни Избоскан санъат мактаб-интернати ўқувчилари эгаллашди. 7 нафар ўқувчиларнинг ижодий ишлари Республикада юқори баҳоланиб, уларнинг шарафига жорий йилнинг 16 декабрь куни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Избоскан тумани «Маънавият ва маърифат маскани»да ўтказилди. Уни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Избоскан туман Кенгаши раиси Д.Аҳмедова кириш сўзи билан очиб берди. Жараёнда танлов ғолиблари партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Дарҳақиқат партиямиз томонидан ташкил этилган ушбу кўрик-танлов ҳудудларда ёшларнинг сиёсий билимларини ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада оширишга хизмат қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. 

Дилфуза Аҳмедова,

«Адолат» СДП Избоскан туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+