Ҳуқуқий-маърифий тадбир: хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида

11.07.2024 10:07:52

«Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши фаоллари томонидан «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ ишчи-ходимлари иштирокида «Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш» ва «Оилада зўравонликни олдини олиш» мавзуларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партия вилоят Кенгаши фаоллари, Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Тошкент вилояти Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими раҳбари Дилорам Маҳамадалиева, Қибрай туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Раҳима Наипова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси бош мутахассиси Жамшид Каримов иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва оилада зўравонликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ўз маърузасида аёлларнинг ҳуқуқий билими ва сиёсий фаоллигини ошириш орқали жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлаш, уларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Тошкент вилояти Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими раҳбари Дилорам Махамадалиева эса оилада зўравонликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. У зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва унга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг фаоллиги муҳимлигини қайд этди.

Давра суҳбати давомида аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларни жамиятда фаол иштирокига жалб қилиш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўз фикрларини билдириб, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақидаги қарашларини ўртоқлашдилар. Бунда, айниқса, оилавий муносабатлар, иш жойларидаги муносабатлар ва жамоат ишларида аёлларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдириб, оилада ва жамиятда зўравонликка қарши курашишда янада самарали чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида станцияда ташкил этилган партиянинг «Энергетиклар» бошланғич партия ташкилоти сафига янги қабул қилинган аъзоларга гувоҳнома ва эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+