Ҳуқуқий маслаҳатхона: Хорижга сафар соғлиққа зарар етказмасин!

23.11.2019 12:11:39

2018 йилнинг август ойида Узоқ муддат хорижий давлатда бўлиб яшаш манзилига қайтган ёки одам савдосидан жабрланган фуқароларга тиббий кўрикни ташкил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра мазкур алоҳида шахслар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтадилар, касаллик аниқланган тақдирда даво чоралари бошланади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар чорак якунида бундай фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ҳудудлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиб борилади. Кунлик маълумотлар ҳудудий профилактика инспектори томонидан тўпланади. Натижага кўра зарур ишлар амалга оширилади.

Узоқ муддат хорижий давлатда бўлиб, яшаш манзилига қайтган ёки одам савдосидан жабрланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар қачон ҳудудга кириб келганлигини кўрсатган ҳолда бир кун муддатда мазкур ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаси (қишлоқ врачлик пункти, поликлиника)га тақдим қилинади. У ердаги шифокорлар бир кун ичида фуқарони тиббий кўрикка жалб қилиши лозим. Агар фуқарони кўрсатилган манзил бўйича топишнинг иложи бўлмаса, ўша куннинг ўзида профилактика инспекторига маълум қилиш керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш тугалланганида ҳам натижалар ҳақида хабар берилади.

Тиббий кўрикни умумий амалиёт шифокори ўтказади ва қуйидаги текширувлардан ўтиши талаб этилади:

- умумий қон таҳлили

- RW

- ОИВ инфекцияси

- балғамнинг бактериологик таркибини ўрганиш.

Натижаларга кўра қўшимча текширувлар талаб этилса, тегишли тиббиёт муассасига йўлланма берилади. Касаллик аниқланган тақдирда фуқаро стационар шароитида даволанади.

Тиббий суғурта

Агар саёҳатчи тўсатдан касал бўлиб қолса ёки шикаст орттирса, бахстсиз ҳодиса ва фавқулодда ҳолатларда тиббий суғуртадан фойдаланиш қулай, осон ва арзон усулдир. Тиббий суғурта нафақат даволаш, балки зарурат туғилса ўз ватанига элитишда ҳам кўмаклашади. Лекин суғурта компаниялари сайёхнинг доимий мавжуд касалини даволашни бўйнига олмайди. Тиббий суғуртани тайёрлаш кўп ҳолларда сайёҳлик агентлиги томонидан ташкиллаштирилиб, қайси давлатга кетаётганига қараб ихтиёрий ёки мажбурий амалга оширилади. Айрим давлатларга сафар уюштириш олдидан махсус вакциналар қабул қилиш талаб этилади.

Д.АЛИМОВА тайёрлади

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+