Янгиликлар 705
Ҳуқуқий тарғибот куни
Фуқаролик жамиятининг муҳим элементларидан бири фуқароларнинг қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ҳамда ушбу қонунларга амал қилиши даражаси билан белгиланади. Ўз навбатида янги қабул қилинаётган қонун ҳамда қонуности ҳужжатларини фуқароларга етказишда ҳуқуқий тарғиботнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади.
Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова иштирокида «Яшнобод» маҳалласида бўлиб ўтган «Ҳуқуқий тарғибот куни» бунинг яққол далили.
"Ҳуқуқий тарғибот куни" лойиҳаси доирасида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган муаммоларининг ҳуқуқий ечимлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, ижтимоий ёрдам олиш тартибига оид инфографик материаллар ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан 20 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси ўша жойнинг ўзида ҳал қилиниб, ечимини ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди.
Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар мамлакатда фуқароларининг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти юксалишига ҳамда қонунларга амал қилишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг