Янгиликлар 1667
Ҳуқуқини билган ютқазмайди
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунчилигимиздаги ўзгартишларни жамоатчиликка етказиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг асосий вазифаларидан бири. Шундан келиб чиқиб, жойларда ташкил этилаётган тадбирлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ўрганишларига хизмат қилмоқда. Андижонда ўтказилган “Амалдаги қонунчилик ва ҳуқуқий саводхонлик” мавзусидаги давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди.
Бош Қонунимизда белгиланган инсон ҳуқуқлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қаратилган қонунлар, ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги маърузалар иштирокчиларнинг билимларини оширди. Соҳа мутахассислари уларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Йигитали Бекбоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси:
-Биз ҳамма вақт қонун тарғиботчиси сифатида иш олиб боришимиз керак. Чунки қонунбузилишларнинг аксарияти ўз ҳуқуқларимизни яхши билмаслигимиздан келиб чиқади. Кимки ўз ҳуқуқларини яхши билса ютқазмайди.
Тадбир якунида “Менинг ҳуқуқларим” мавзусида сўровнома ўтказилди.
Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,
партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг