Ҳурмат ва эътибор кўрсатилди

15.03.2022 10:03:35

Фуқароларга турли масалаларда кўмаклашишда, уларга қулай шароит яратиб, турмуш тарзини янада яхшилашда партиямиздан сайланган депутатларимизнинг ўрни муносибдир.

Бу борада «Адолат» СДП Халқ депутатлари Когон туман Кенгашида фаолият юритувчи депутатлар анчагина фаоллик кўрсатишиб, халқни рози қилишда қатор ташаббусларни амалга ошириб келмоқдалар.

Жумладан, Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Х.Собиров ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Депутат томонидан тумандаги «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи нуроний отахону онахонларга ҳамда партиянинг фаол адолатчи аёлларига ҳурмат ва эътибор сифатида вилоятда жойлашган «Етти Пир» зиёратгоҳи учун автобус ташкиллаштирилди. 25 нафардан иборат нуронийлар депутатнинг ташаббусидан мамнун, зиёрат қилиб қайтдилар.

«Мустақиллик” кўчаси 30-уйда яшовчи, уч келиннинг қайнонаси, маҳалла фаоли Д.Сафарова ўз миннатдорчилигини шундай изҳор этди:

- «Етти Пир» зиёратгоҳини маҳалладошларимиз билан биргаликда зиёрат қилиб қайтар эканмиз, барчамизнинг қалбимизда шукроналик ҳисси, шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз бизларга берилган энг улуғ неъмат. Депутат Х.Собировнинг ташаббусидан бошимиз кўкка етди. Бу ташаббус биринчи марта эмас, навбатдаги хайрли амалларидан бири. Биз нуронийларга кўрсатган эътибори барчамизни яна бир бор ҳамжиҳатликка, иттифоқликка ундади. Зиёратимиз жуда мароқли ва қизиқарли бўлди. Кўпчилик билан зиёрат қилиш гашти барибир бошқача экан. Айни баҳор фаслида, маданий ҳордиқ чиқариб, ўтганлар руҳи ҳаққига дуолар қилиб қайтдик.

Мактуба ҲАМРОЕВА

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+