Ҳурматли Мадамин Мўминович!

24.05.2022 18:05:11

Сизни қутлуғ 60 ёшлик юбилейингиз муносабати билан партиямиз Сиёсий Кенгаши аъзолари ва Марказий аппарати жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Биз Сизни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг мавқеи ошишига қўшаётган муносиб ҳиссангизни қадрлаймиз. Сизнинг ҳудудий партия ташкилотлари ўртасида Андижон вилоят партия ташкилотининг обрўсини ошириш борасида олиб бораётган амалий ишларингиз таҳсинга сазовор.
Сизнинг ҳалол меҳнатингиз, ғайрат-шижоатингиз, тўғри сўзлигингиз ҳамда фидоийлигингиз билан ҳудудий партия ташкилотлари ёш раҳбарларига ўрнак бўлиб келмоқдасиз.
Сиз меҳнат фаолиятингизни 1979 йилда Андижон тиббиёт университети талабалигидан бошлаб ушбу университетда ректор лавозимигача кўтарилишингиз улкан маъсулият билан меҳнат фаолиятингиздаги қўшган ҳиссаларингиз далолатидир. Мамлакатимиз тиббиёт равнақига қўшган салмоқли ҳиссангиз ҳамда тиббиёт йўналишида илмли ва билимли кадрларни етиштиришдаги машаққатли хизматларингиз билан «Адолат» социал-демократик партиясининг дастурий вазифаларини рўёбга чиқаришда фаол иштирокингизни қадрлаймиз.
Сизнинг фаолиятингиз минглаб партиядошларимиз учун ибрат вазифасини ўтамоқда. Сиз, ёш талабалар, шифокорлар ҳамда партиядошларимизга устозлик қилган ҳолда уларни партия ғояларига садоқат, она-Ватанга муҳаббат, юксак фидоийлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашдек шарафли ишга, айниқса, аҳоли саломатлигини сақлашдек маъсулиятли вазифа йўлида бажараётган ишларингиз мамлакат тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Қадрли Мадамин Мўминович!
Сизни юбилей ёшингиз билан яна бир бор қутлаб, Аллоҳдан Сизга ва оила аъзоларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фаолиятингизга янгидан-янги зафарлар тилаймиз. Ҳамиша соғ-омон бўлинг!

 

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+