Янгиликлар 624
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва унинг кўп минг сонли аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз.
Ўзининг фидокорона меҳнати, азму шижоати ва ҳар қандай вазиятда жасорат билан холислик ва адолат тарафдори бўлган, давлат ва жамият равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган Сиз каби фаол журналист, блогерлар ва матбуот ходимларини ҳамиша қадрлаймиз ва шарафли фаолиятингизни ҳурмат билан эътироф этамиз.
Сизларни, бугунги касб байрамингиз муносабати билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, мамлакатимиз аҳолисини холис ахборот билан таъминлашдек масъулиятли касбингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин, азизлар!
Фикрингизни қолдиринг