Янгиликлар 2181
Ички йўллардаги муаммоларга оид қарор амалиётга йўналтирилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида” ги Қонун ижроси ҳамда партиянинг “Жамоатчилик назорати- қонун устуворлиги гарови” лойиҳаси юзасидан йўл инфратузилмасини айниқса, маҳаллалардаги ички йўлларнинг холати ва уларни сақлаш таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш ишлари Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди.
Депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг маърузасида қайд этилишича, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилари билан мулоқотлари жараёнида маҳаллалардаги ички йўлларнинг ахволи кескин ёмонлашиб бораётгани, турли бахтсиз ходисаларнинг содир бўлишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, шаҳардаги “Бобур”, “Бешберган”, “Ҳамжихатлик”, “Янги обод”, “Машъал”, “Жамбул”, “Зиёкор”, “Наврўз”, “Маърифатчи”, “Ислом обод” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларнинг носозлиги туфайли куз ва қиш мавсумида пиёда ва транспорт ҳайдовчилари учун ноқулайликлар туғдириб келмоқда.
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари натижалари муҳокама этилиб, сессия йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди.
Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари зиммасига 1 ой муддатда шаҳар ички йўлларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ва манзилли давлат дастурига киритиш ишлари амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси Урганч шаҳар бўлими ҳамда шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи зиммасига шаҳардаги барча ташкилот ва корхоналар, маҳаллаларда йўллардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш юклатилди.
қарор ижроси юзасидан Урганч шаҳар Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарлари Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияга йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим этиб боришга масъул этиб белгиланди.
Ҳар бир депутат ўз сайлов округидаги аҳоли ўртасида йўллардан фойдаланиш қоидалари юзасидан тарғибот ишларини, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб бориш Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилди.
Қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш “Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия ва шаҳар ҳокими ўринбосари Қ.Кенжаевга беркитилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан қабул қилинган қарор амалиётга йўналтирилди ва ижроси шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.
Вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши сессияларига масала киритиш давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг