Янгиликлар 583
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг Тошкентга келиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви негизида томонлар Мўғулистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма баёнотни, 2024-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро дастурни, шунингдек туризм, ҳаво қатнови, халқаро автомобиль транспорти, ветеринария, чорвачилик ва илм-фан каби соҳаларда икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга оид 10 дан ортиқ ҳужжатларни келишиш орқали ўтган 32 йил давомида Мўғулистон ва Янги Ўзбекистон илк тарихий даврни бошлаб бердилар.
Икки давлат раҳбарларининг самимий музокаралари чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши белгилаб олинди. Учрашув чоғида «Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 5-10 баробар ошириш салоҳияти, биринчи навбатда, талабга эга бўлган маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмининг кенгайиши ҳисобига қайд этилганлиги таъкидланиб», шу мақсадда ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш масаласи устида ишлаш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёргарлик кўриш, шунингдек бозорга кириш шартларини ўзаро соддалаштириш бўйича таклифлар келишиб олинди.
Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи ҳақли равишда тарихий бўлиб, кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу келишувлар яқин келажакда икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларни биргаликда улкан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали мамлакатларимизнинг дастлабки амалий натижаларини белгилаб беришга асос бўла олади, деб ўйлайман.
Бугунги кунда икки давлат ўртасида «Ҳукуматлар, тармоқ вазирликлари ва идоралари даражасида алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этиш лозим. Бу галги учрашувда ҳам ҳамкорлигимизнинг бардавом бўлиши ва келишувга эришилган янги мақсадларга замин яратиш, бу орқали икки давлатнинг ташқи алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва бугунги ташриф орқали янги тарихнинг бошланишига замин ҳозирлаймиз.
Равшанбек ЖУМАНИЁЗОВ,
Халқ депутатлари
Урганч шаҳар Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг