Янгиликлар 790
Икки халқ ўртасида нотекис йўллар равонлашди
Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Тоёян айил бошиси Жабор Араппоев ва Сулаймон Қамчибековлар Сўх тумани “8-Ҳазрати Али” МФЙ раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Субхонали Нишонов қабулида бўлди.
Суҳбат давомида маълум бўлдики, МФЙ ҳамда “Тоён” чегара пункти ҳудудида жойлашга 5 километр нотекис йўллар таъмирга муҳтож, аҳолига қийинчилик туғдирмоқда. Ўзаро ҳамжиҳатликда мазкур муаммонинг ҳал этилиши икки давлат фуқаролари учун ҳам зарур.
26 октябрь куни сектор раҳбарлари – туман ҳокими С.Сайидмусаев, туман прокурори С.Мирзокаримов, туман ИИБ бошлиғи Қ.Раҳимбердиевлар кўмаги билан техникалар йуналтирилиб, “Ҳазрати Али”, “Сарибозорча” ва “Сариканда” МФЙ фаоллари иштирокида икки халқ ўртасидаги ўнқир-чўнқир йўллар ҳашар йўли билан текисланди.
Ҳашарчилар учун дастурхон ёзилди. Ҳар икки томон фаоллари бир пиёла чой устида самимий суҳбат қурдилар. Ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, савдо-сотиқ ишларини олиб бориш юзасидан келишиб олинди.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг