Янгиликлар 2549
Илм-фан йўлида катта маррани кўзладик
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи барча юртдошларимиз қатори биз партия фаолларининг хам қалбини тоғдек кўтарди.
Давлатимиз раҳбарининг «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас» деган пурмаъно фикрлари ҳаммамизнинг кўнглимизда ўзгача бир ҳаяжон ва фахр туйғулари пайдо бўлди.
Чунки, Юртбошимизнинг ушбу чиқишлари илм-фан йулида катта маррани кўзлаганимиздан далолатдир.
Биз партиямиз сайловолди дастурида «Илмлилик – саодатдир, илмсизлик – мусибат!» деган улуғвор ғояни бекорга кўтармаганимиз бугун ўз исботини топмокда.
Партиямиз Сиёсий Кенгаши томонидан онлайн тарзда ўтказилган «Учинчи Ренессанс босқичи: таълим мамлакат келажагининг пойдевори» мавзусидаги конференцияда маърузачилар томонидан ўртага ташланган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар илм-фан тараққиёти йўлидаги амалий ҳаракатларимизнинг узвий давоми бўлди.
Партиямиз доимо мамлакат илмий салоҳиятини кучайтириш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини ошириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кенг эътибор қаратишни асосий мақсад қилган – бу эса бугунги давлатимиз раҳбари ва замоннинг ўзи олдимизга қўяётган талаблар билан ҳамохангдир.
Демак, шундай экан, партиямиз илм-фан тараққиётининг ҳуқуқий илдизларини мустаҳкамлашга эътибор қаратишимиз, биз қуйи бўғинлардаги партия ходимлари жойларда олимларнинг дарду-ташвишлари қулоқ тутишимиз, қувончи-ю ютуқларига шерик бўлишимиз даркор.
Мамлакатимизда ХХI асрнинг иккинчи ўн йиллигига келиб, учинчи Ренессанс даври бошланаётгани қорақалпоғистонлик илм аҳлига хам беҳад хурсандчилик бахш этаётганлиги айни ҳақиқат.
Нурлыбай ҚАЙПБЕРГЕНОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг