Янгиликлар 3035
Илм-маърифатни ривожлантирувчи дастур
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳани бирдек қамраб олаётгани қувонарли, албатта. “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга ошириладиган давлат дастури кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, атрофлича муҳокама қилинганидан сўнг, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда давлат дастурига киритилди ва Президент томонидан тасдиқланди. Давлат дастурида белгиланган вазифаларининг асосий мақсади халқимизнинг яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва уларга бор имкониятларни яратиб беришга қаратилган.
Жумладан, давлат дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, халқни давлат ташкилотларига бўлган ишончни ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилганлигидир. Бундан ташқари анча йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири ўз ечимини топди. Яъни, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда “прописка”га эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қилинаётган энг катта ислоҳотлардан бири, деб ўйлайман.
Жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш ҳам сўнгги пайтлардаги ахолини эътирозига сабаб бўлаётган муҳим масалалардан бирига ечим бўлди. Ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини кучайтириш зарурлиги давлат дастурида ўз ифодасини топиб, ёшларга ва мунис аёлларга бўлган эътиборнинг яна бир ёрқин кўриниши бўлди. Чет элга иш ва ўқиш излаб кетаётган ёшларимиз учун ўз салоҳияти, билими ва орзу истакларини шу юртда амалга ошириш учун туртки бўлади, деб ўйлайман. Қанчадан-қанча хотин-қизлар ишсизликдан қийналиб келаётган бир пайтда бу халқимиз учун яхши имконият бўлди. Давлат дастурида белгиланган барча вазифаларнинг таг замирида халқ фаровонлиги турибди. Бу албатта, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг халқчиллигидан далолатдир.
Миршод ҚЎЛДОШЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати масъул ходими
Фикрингизни қолдиринг