Илм – юксалиш ва тараққиёт қаноти

05.11.2020 13:11:15

Комил ишонч билан таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони айнан таълим-тарбия тизимида туб бурилиш ясаши кутилаётган қўлланма ва йўлланма бўлди.

Дарҳақиқат,  Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”,  дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежиз эмас. Сабаби, ҳар қандай соҳанинг ривожи, инсон ақл-заковатининг бойиши таг-замирида албатта илм бўлади.

Бугун юртимизда янги тарихий давр бошланди. Бу эса жамиятимизнинг барча жабҳасида, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий-гуманитар йўналишлари ва албатта, илм-фанда жадал ривожланишни талаб этаяпти. Чунки илм-фан ҳамда ҳаёт ўртасида шундай узвий боғлиқлик мавжудки, агар у турмушимизга қанча кўп хизмат қилса, ҳаётимиз ҳам илм-фанни бундан-да кўпроқ бойитади. Президентимиз томонидан билдирилган устувор вазифалардан шуни чуқур ҳис этиш, англаш мумкинки, илм-фан ва у билан мунтазам шуғулланаётганлар давлатимизнинг доимо эътиборидадир.

Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилаётгани, бинобарин, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийинлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Бугун мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида ривожланишини таълимни юксалтиришсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Концепцияда таълим сифатини ўқитиш мезонини адолати рағбатлантириш ғояси илгари сурилар экан, бу ҳеч шубҳасиз аввало Президентимиз назарда тутган қолаверса халқимиз ҳоҳиш-иродасига мос тарзда таълимга ўз таъсирини кўрсатишига шак-шубҳа йўқ.

Яна бир эътиборли жиҳати, Фармонда соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган,  консерватив муаммоларга барҳам бериш алоҳида таъкидланган. Масалан, жамиятда ўқитувчи мавқеи ва мақомини ошириш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, таълим тизими сифати ва самарадорлигини кўтариш чора-тадбирлари белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур Фармон илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш,  ақлли модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Фармон биз депутатларнинг иш режамиздан алоҳида устувор масала сифатида ўрин олди десам, муболға бўлмайди.  Воҳоланки, таълим бизнинг электоратимиз  мақсад-муддаоларига  тўла мос тушади.

  

Умид ШОУМАРОВ,

                                                             Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши раиси,

 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+